Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
1547
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ёшлар манфаатларини таъминлаш, муаммолари билан шуғулланиш, ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш юзасидан амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Пресс-тур тартибида ўтказилган галдаги тадбир вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти қошидаги Нуристон академик лицей ўқувчи ёшлари учун ташкил этилди.

Тадбирнинг дастлабки қисмида, бошқарманинг масъул таркибий тузилмалари раҳбарлари томонидан божхонанинг қадимги ва мустақилликдан кейинги тарихи, божхона иши, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг иш фаолияти ҳамда божхона органларига ўқиш ва ишга кириш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.

Иштирокчи ёшларга машаққатли, масъулиятли ва шарафли божхона фаолияти акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми иштирокчиларда ўзгача кайфият бағишлади.

Сабаби, божхонанинг хизмат итлари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди ва хизмат итлари билан боғлиқ маълумотлар берилди.

Дарҳақиқат, инсонлар ўзига содиқ дўст деб биладиган бу жонзотлар, бугунги божхонанинг ҳам ажралмас қисмига айланган.

Тадбирда таъкидланганидек, Марказий осиёда ягона бўлган Миллий кинология маркази ўтган 20 йилдан зиёд вақт давомида биргина республикамизда эмас, бутун Марказий Осиё минтақасида инспектор-кинолог ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланган. Унинг зиммасига нафақат Давлат божхона қўмитаси, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар учун ҳам малакали кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаб бериш, мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва кинология соҳасида ўқув услубий базани яратиш вазифаси юклатилган.

Пресс-турнинг кейинги қисми Қарши халқаро аэропортига уюштирилди.

Ўқувчи ёшларга “Қарши аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи Хуршид Мирзаев томонидан фуқароларнинг халқаро аэропортлар орқали ҳаракатланиш тартиб-таомиллари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Бугунги кунда юртимизда фуқароларнинг божхона чегараларидан ҳаракатланишлари соддалаштирилган. Жумладан, божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш, шунингдек, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида қулайликлар яратилган. 

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сонли қарори билан
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий қилинган.

Фуқароларимизнинг “яшил” ва “қизил” йўлаклардан ўтиш борасида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига “Қарши аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи Хуршид Мирзаев томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Навбатдаги манзилга тўхталадиган бўлсак, Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости асосан Қарши шаҳри ва тумани ҳамда қўшни туманлар тадбиркорларига ҳам божхона хизматини кўрсатади.

Логистика маркази ҳудудида фаолият олиб бораётган ушбу божхона постида тадбиркорлар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган.

Тадбир давомида, “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Низомиддин Жўраев томонидан пост иш фаолияти, божхонада тадбиркорларга яратилган қулайликлар, “рақамли божхона” ҳақида тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, пост божхона омбори ёнида жойлашган ва сертификатлаш ҳамда банк идораларининг фаолияти йўлга қўйилган. Яратилган бу каби қулайликлар тадбиркорларнинг вақти ва харажатларини тежашга, товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувини қисқа муддатларда амалга оширишга хизмат қилмоқда.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг