Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Электрон сигарет картриджи ичига яширилган каннабис мойи фош этилди
1180
Юртимизга почта жўнатмалари орқали ноқонуний тарзда гиёҳвандлик воситаларини олиб кирилишга бўлган уринишларга қарши божхона ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Электрон сигарет картриджи ичига яширилган каннабис мойи фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” божхона постида айнан шундай ҳуқуқбузарликларнинг яна бири фош этилди.

Унга кўра, АҚШ давлатидан келган курьерлик жўнатмаси ва унга тегишли ҳужжатларда 90 дона биологик фаол қўшимчалар бор эканлиги қайд этилган эди. Мазкур жўнатма рентген қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилганда, жўнатмадаги номаълум буюм божхона ходимлари диққатини тортди.

Буни қарангки, билдирилган шубҳалар ўз тасдиғини топди.

Мазкур жўнатма тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унда номаълум суюқлик билан тўлдирилган электрон сигарет картриджи борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра,  электрон сигарет картриджи  ичидаги суюқлик таркибида тетрагидроканнабинол ва бошқа моддалар мавжуд бўлган 0,71 грамм каннабис мойи эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг