Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташаббускор ва фаол курсантлар тақдирланди
1396
Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлари уюшмаси бошқарувининг қарори билан тасдиқланган “Nамunаli bojxona kursanti” кўкрак нишони ҳамда кўчма вимпели тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ҳар ўқув йилининг якунига кўра интизоми ва намунали хулқи, муомала маданияти, кийиниши, ўзаро ҳурмат, ўқув дастурларини ўзлаштириш даражасига кўра юқори натижаларни қўлга киритган курсантларни тақдирлаш тизими жорий этилган.
Ташаббускор ва фаол курсантлар тақдирланди

Шу муносабат билан Божхона институтида 2019/2020 ўқув йили натижаларига кўра Гулида Олимжонова, Хумора Ҳолиқова, Диёра Насритдинова, Рушана Фахриддинова, Севарахон Иномжонова, Маржонабону Нажмиддинова Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлари уюшмаси бошқарувининг “Nамunаli bojxona  kursantiga кўкрак нишони ҳамда кўчма вимпели билан тақдирланди.       

Шунингдек ўқув йили давомида, ташкил этилган турли танлов ва мусобақаларда  ўзининг ташаббускорлиги билан фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган бир гуруҳ курсантлар ҳам тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан курсантлар ўртасида ўтказилган “Мен буюк юрт фарзандиман!” онлайн танловида ғолибликни қўлга киритганлиги учун Мўйдинов Иброхимжон Рустамжон ўғли Фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

21 Октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг курсантлари ўртасида ташкил этилган Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим” мавзусидаги онлайн мақолалар танловида фаол иштироки учун Аббосбек Турғунбоев Фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

Армрестлинг бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ва Москва клублари ўртасидаги 13-қўшма лигасида 1-ўринни қўлга киритган Шахзодбек Абдуллаев эса Биринчи даражали Диплом ва медаллар билан тақдирланади.

2020 йил ноябрь ойида Бутун Жаҳон Божхона ташкилотининг масофавий таълим портали орқали Божхона аудити (Post-Clearance Audit) курсини аъло баҳоларга тамомлагани муносабати билан ташкилотнинг Бош котиби номидан халқаро сертификатни қўлга киритган Божхона институти курсанти Абдулатиф Исмоилов ҳам муносиб тақдирланди.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг