Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан учрашув бўлиб ўтди
4125
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти маъсул вакиллари, “Техник таъминлаш ва бутлаш шўъба корхонаси” вакили, "Buxara real moto" масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов иштирокчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорларга кўплаб имкониятлар яратилиб, уларни яқиндан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча қарор ва фармонлар қабул қилинаётганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Б.Қутлимуратов сўзини давом эттириб, корхоналар фаолиятида мавжуд муаммолар бўлса йиғилишда баён этишлари мумкинлиги, божхона органи бу борада ўзаро ҳамкорликда бўлиши ва божхона билан мавжуд муаммолар бўлса қонуний ҳал қилиниши айтиб ўтилди.

Шунингдек, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти бошлиғи ўринбосари З.Амонов ўз сўзида, бугунги кунда “Қоровулбозор” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан экспорт ва импортга кечаю-кундуз шароит яратиб берилаётганлиги, доимий равишда божхона расмийлаштирувини белгиланган тартибда тез ва қонуний амалга ошираётганликлари тўғрисида айтиб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Бухоро вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов ва йиғилиш қатнашчилари Қоровулбозор тумани ҳудудидаги "BUXARA REAL MOTO" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Келгусида ишлаб чиқариш хажмини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш режалари юзасидан амалга оширилаётган ишларни кузатишди. Божхона бошқармаси бошлиғи келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш юзасидан амалий ёрдам берилиши ҳақида таъкидлади.

Учрашув якунида бошқарма бошлиғи иштирокчиларга учрашув самарали ўтганини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан, шунингдек нафақат божхона соҳасига доир балки бошқа давлат ташкилотлари ва органлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ҳам ТИФ божхона постларига ёки божхона бошқармасига, шунингдек, бошқарманинг +99865-221-61-00 ва +99865-221-65-00 ишонч телефонларига ёки ДБҚнинг қисқа 1108 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Тадбирга келган бошқа ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан ҳозирда божхона органлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмаслиги, божхона ходимлари томонидан божхона кўриги ва расмийлаштируви ўз вақтида амалга оширилаётганлигини айтиб ўтишди.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг