Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-3”даги пиротехникалар манзилга етиб бормади
1028
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларидан фойдаланиш ва унинг ноқонуний савдосига қарши кескин чоралар кўрилаётганига қарамай баъзи бир фуқаролар ушбу қинғир фаолият билан ҳали ҳануз шуғулланиб келишмоқда.
“Нексия-3”даги пиротехникалар манзилга етиб бормади

Шу боис, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро М.О. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси Чилонзор тумани ҳудудига келиб тўхтаган вақтида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида, сотиш мақсадида олиб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 54 миллион сўмлик, жами 230 дона  пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг