Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Болажонлар театрда бўлишди
1608
“Театр - бу ибратхонадир” – театрга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай таъриф берган бўлса, бугун Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.
Болажонлар театрда бўлишди

Шу боис, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бошқарма ходимларининг фарзандларининг дам олиш кунларини  мароқли ва завқли ўтказиш, уларни маънавий-аҳлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрига ташрифи ташкиллаштирилди.

Театрда болажонлар учун уларнинг билимларини ошириш, китобга бўлган қизиқишларини уйғотиш тўғрисидаги “Қовоқвойнинг саргузаштлари” номли спектакль намойиш этилди.

         Юксак маҳорат ва бетакрор тарзда ижро этилган спектакль ёш томошабинларнинг қалбидан чуқур жой олди. Спектакль давомида болажонлар бир олам завқ олдилар.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг