Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқининг кун тартибига асосан, тадбир назарий ва амалий тарзда ўтказилди.
Чиноз туман “Яллама” чегара божхона постининг мажлислар залида ўтказилган тадбирда, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Божхона бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг масъул ходимлари сўзга чиқиб, “Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда ФВДТ хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг хамкорликдаги харакатлари” мавзусида маъруза-слайдлар билан иштирокчиларга тушунча бериб ўтишди.
Тадбирнинг ўтказилган амалий қисмида эса Чиноз туманидаги “Яллама” чегара постида махсус-тактик ўқув машқига жалб этилган хизматларнинг саф кўригини ўтказиш билан бошланди.
Шунингдек, республика ҳудудидан ионлаштирувчи нурланиш манбасини олиб кирган юк автоулови аниқланганда масъул ходимларнинг харакатлари амалда кўрсатиб берилди.
Шу билан бирга, Чиноз тумани “Яллама” чегара пости назорат ўтиш жойида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Санитария-эпидемиология осайишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан зарарсизлантириш тадбирлари олиб борилди ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур тадбир давомида қўйилган вазифалар ва мақсадга эришилди, барча режалаштирилган тадбирлар тўлиқ ҳажмда бажарилди. Ўрганувчилар ўзларининг назарий ва амалий малакаларини оширдилар, ионлаштирувчи нурланишнинг эгасиз манбалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этиш бўйича маҳаллий бошқарув органлари ҳаракатлари такомиллаштирилди.
19.12.2020