Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 273,49 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1162
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Аммо ушбу заҳри қотилнинг юртимизда олди-сотдиси орқали ноқонуний даромад олиш илинжида бўлган фуқаролар учраб турибди.
Божхоначилар 273,49 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний  айланмасига чек қўйишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, Мирзо Улуғбек туманида фуқаро Б.Ш.бошқарувидаги “Орландо” русумли автоулов ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро М.Д.нинг эгнидаги курткаси чўнтагида жами 11 дона ўрамда бўлган соф вазни 249.96 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, мазкур автоуловда йўловчи сифатида ўтирган яна бир фуқаро Н.М. 1 дона ўрамда соф вазни 23.53 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўриндиқ остига яширганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида жами 273.49 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси қонунбузарлардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг