Ташриф давомида таълим даргоҳларида яратилган шароитлар, етарли китоб фонди ва ўқув қуроллари ҳамда спорт анжомлари билан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбирда божхоначилар ўқувчилар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг қизиқишлари келажакдаги орзулари билан ўртоқлашишди. Тадбир якунида фан олимпиадаларида ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларга китоблар, ўқув қуроллари ҳамда спорт анжомлари топширилди.
Барчамизга маълумки, 2020/2021 янги ўқув йили бошланиши арафасида юртимизда жорий этилган ва қарийб беш ой давомида барча соҳа ва тармоқларга ўзининг салбий оқибатларини кўрсатган пандемия шароитида ижтимоий муҳофаза масалалари ниҳоятда муҳим аҳамият касб этди.
Шундай экан, эртамиз эгалари бўлган ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, уларни жисмонан соғлом, мустақил фикр эгаси сифатида ҳар томонлама комил инсон бўлиб тарбия топишларига кўмаклашиш ҳар биримизнинг олдимизда турган энг долзарб вазифамиздир ва бундай муҳим маънавий-маърифий масала доимий эътиборимизда бўлиб келмоқда.
17.12.2020