Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар ва божхоначилар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
1757
Андижон вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликни амалга оширишда божхона соҳасида яратиб берилаётган кенг имкониятларни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркор ва фуқароларга етказиш, бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, шунингдек уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбиркорлар ва божхоначилар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тадбирда иштирок этган Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов ҳозирги кунда божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича тўхталиб ўтилар экан, қуйидаги маълумотларни тадбиркорларга етказди. Жумладан,

- божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилишга қаратилган 100 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинганлиги;

- илгари ҳар бир расмийлаштирувда тақдим этилиши шарт бўлган 10 дан ортиқ рухсатнома ҳужжатлари ва  ТИФ ТН коди бўйича экспертиза ҳулосасини тақдим этиш талаби бекор қилинганлиги;

- айрим товарларни экспорт жараёнида контрактларни ҳисобга қўйиш шартлари бекор қилинганлиги;

- расмийлаштирув жараёнидаги ҳужжатлар салмоғи қисқартирилганлиги;

- божхона юк декларацияларини автоматик рўйхатга олиш ва автоматик тақсимлаш жорий этилиши;

Маълумот учун: жараёнга илгари 2-3 соат вақт кетган, бир неча хизмат китоблари юритилган эди, ҳозир 1-2 дақиқа сарф этилмоқда.

- божхона тўловларини мобиль-банкинг хизмати орқали онлайн ўтказиш йўлга қўйилгани.

Муҳим янгиликлардан яна бири - бу соҳага “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимининг амалиётга жорий этилиши бўлди.

Натижада товарлар ва транспорт воситаларини 100 фоиз божхона назоратидан ўтказишдек самарасиз усулдан воз кечилиб, бугунги кунда 67 фоиздан ортиқ юклар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.

Жорий йилнинг 1 январидан Давлат божхона қўмитаси ва бир қатор вазирлик, идоралар ҳамкорлигида рухсатнома ҳужжатлари ва сертификатларни электрон кўринишда расмийлаштириш имконини берувчи “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ишга туширилди.

Бугунги кунда божхона органларида жами 56 та ахборот тизимлари ва 30 та интерактив хизматлари амалиётга жорий этилди. Албатта мазкур хизматларнинг ишга туширилиши тадбиркорнинг ҳам вақтини, ҳам молиявий сарфини камайтиришга хизмат қилиши, бир сўз билан айтганда, мазкур ислоҳотларнинг барчаси тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича ташланган  катта қадам бўлаётганлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, тадбирнинг савол-жавоб қисми бошланиб, иштирок этаётган тадбиркорлар экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларни ва бу борадаги муаммоли ҳолатларни айтар экан, тадбирнинг ўзида  божхона ходимлари томонидан муаммонинг амалий ечими бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, бўлим бошлиғи Х.Қўрчиев ҳам сўзга чиқиб, божхона тўловлари бўйича қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди. Жумладан, амалдаги божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини фаол ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, халқаро норма талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги янги қарори қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.

 Мазкур қарор билан божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилганлиги, барча божхона йиғими ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган ҳолда қатъий белгиланганлиги, экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида товарларни “экспорт” божхона режимида расмийлаштириш учун йиғим миқдори ўртача 35 фоизга пасайтирилганлиги, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ қисмини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун белгиланган божхона йиғимлари ставкалари камайтирилганлиги, божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига, молиявий чора сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида божхона йиғими жорий этилганлиги ҳамда мазкур тартиблар 2021 йил 1 январдан бошлаб амалиётга жорий қилинаётганлиги учрашув қатнашчиларига етказилди.

Барчамизга маълумки, давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Барча соҳалардаги каби божхона органларида ҳам бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чораларини кўриш, божхона органини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тадбир иштирокчиларига етказилди.

Шу билан бирга, ДБҚнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ҳозирги кундаги Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 28 октябрь кунги “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 189-сонли буйруғи мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган барча чора-тадбирларни амалда ифода этиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва барҳам бериш, унинг салбий оқибатлари, коррупцияни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцион ҳаракатларни амалга ошириш муқаррар жавобгарликка олиб келиши мазкур сиёсатнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан тадбир иштирокчилари ўртасида аноним сўровнома ташкил этилди.

Очиқ мулоқот якунида Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов барча тадбиркорларга эслатма сифатида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” 24 соат давомида фаолият олиб боришини, куннинг исталган вақтида божхона ходимлари тадбиркорларга ёрдам беришга тайёрлиги, соҳага оид ҳар қандай  саволлар бўлса тўғридан-тўғри телефон орқали мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг