Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Назарбек ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
1845
Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Назарбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида жамиятимизда коррупция иллатига қарши курашиш, унинг салбий оқибатлари ҳамда иқтисодий барқарорликка таъсири ҳақида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Назарбек ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Нодир Бобоқулов, Зангиота тумани Адлия бўлими етакчи маслахатчиси Ўткирбек Мухторов, Зангиота тумани ДСИ бўлим бошлиғи ўринбосари Тохир Тошпўлатов, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими МИБ катта тезкор вакили Эргаш Утамуратов, “Назарбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Алишер Абдуллаев, пост ходимлари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этди.
Йиғилишни “Назарбек” ТИФ пости бошлиғи А.Абдуллаев очиб бераркан, Коррупцияга  қарши курашиш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар  бугунги  куннинг энг муҳим масалаларидан бири эканлиги,  ходимлар  ўртасида тамагирликка  йўл қўймаслик, профилактик  тарғибот  ишларини  олиб  бориш,  божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ  ундириш лозимлигини айтди.

Йиғилишни Тошкент вилояти Зангиота тумани Адлия бўлими етакчи маслахатчиси Ў.Мухторов давом эттириб, йиғилиш  қатнашчиларига коррупция ва унинг келиб чиқиш омиллари, турлари, шакллари ҳақида қизиқарли статистик маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи  Н.Бобоқулов  сўзга чиқиб, биринчи навбатда, божхона органлари  тизимида коррупцияга қарши кураш борасидаги амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз натижасини бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Президентимиз томонидан давлатимиз тараққиётининг жадал суръатлар билан ривожланишига  тўсиқ  бўлаётган  иллат,  коррупциянинг  олдини  олиш борасида  олиб бораётган одилона сиёсатига барчамиз камарбаста бўлишимиз зарурлиги тушунтирилди.

Шунингдек, постнинг барча ходимларига хизматни ҳалол,  пок  ва  виждонан  олиб  боришлари,  ТИФ қатнашчилари  хамда  декларантлар  билан  ноқонуний  келишувларга  йўл  қўймасликлари  шартлиги  уқтирилди.

Н.Бобоқулов сўзининг  якунида, хизмат  даврида  ва хизматдан  ташқари вақт давомида ходимларнинг хизмат интизомига ва Ўзбекистон Республикаси божхона органлари  ходимларининг  одоб-ахлоқ  қоидалари  талабларига  қатъий  риоя қилишлари  лозимлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, бошқарманинг барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари пештахталарига, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (71) 235-07-61 рақамли ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

 

 

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг