Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги йилимиз пақилдоқларсиз ўтсин
1006
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашишда божхона органлари ҳам жойларда доимий тарзда тезкор тадбирлар ўтказиб келишмоқда.
Янги йилимиз пақилдоқларсиз ўтсин

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Ургут шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Б.М. тўхтатилиб текширилганида, унинг қўлидаги қутиларда умумий қиймати 22 миллион сўмлик жами 80 443 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пақилдоқлардан юз-кўзи, тана аъзолари қаттиқ зарарланиб, байрамни касалхонада кутиб олганлар ҳақида ҳам эшитганмиз. Ўйлаймизки, бу каби кўнгилсизликларни ўзингизга раво кўрмайсиз. Байрам байрамдек ўтсин, бир зумда пақ-пақ қилиб одамни қўрқитадиган, юракни ҳадикка соладиган кераксиз пақилдоқлар ўрнига болажонлар учун қизиқарли китоблар, ширинликлар, яқинларимиз учун янги йил совғалари харид қилайлик!

 

 

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг