Унда вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Л.Саодатова, вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими А.Номозов, Қарши шаҳар бош имом-хатиби А.Бойқобилов ва бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда божхона соҳасида коррупцияга қарши курашиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор кучайтирилди.
- Бошқарма раҳбарияти бошчилигида бу иллатга қарши курашиш юзасидан тинимсиз чоралар кўрмоқдамиз, дейди Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Х.Хасанов. – Ҳар куни эрталаб ўтказиладиган йўриқномаларда ходимларга халол ва пок бўлишлари, коррупцияга йўл қўймасликлари, божхона органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига хушмуомалада бўлишлари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Ўтказилган тадбирда вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Л.Саодатова ва Қарши шаҳар бош имом-хатиби А.Бойқобиловлар ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, юртимизда тинчлик ҳукм сураётганлиги эътироф этилиб, бунда барча ҳуқуқ тартибот идоралари қатори божхона ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, ҳар бир божхона ходими ўз юртига, ота-онаси ва оиласига содиқ бўлишлиги, юртимизда олиб борилаётган ўзгаришларга ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари, тадбиркорлар ва фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатиш, божхоначи деган шарафли касбга муносиб бўлишлари тўғрисида ўзларининг тушунтиришларини беришди.
Тадбир якунида “Тинчлик-жамият тараққиётининг асоси” номли кўрсатув йиғилиш иштирокчиларига намойиш этилди.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ҳамда вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган “75-221-04-80” рақамли ишонч телефонлари доимий тарзда ишлаб туриши бўйича маълумот бериб ўтилди.
17.12.2020