Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармаси ёшлари етакчиси “Ташаккурнома” билан тақдирланди
1823
Навоий вилоят ҳокими ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ў.Саломовлар иштирок этиб, вилоятда илк маротаба бўлиб ўтаётган "Ёшлар етакчилари форуми"да бевосида ҳақиқий лидер ёшлар билан учрашув бўлаётганидан мамнунлигини билдириб, учрашувни очиқ мулоқот тарзида олиб боришни таклиф этишди.

Очиқ мулоқот ёшлар етакчилари томонидан таклиф, ташаббуслар билан давом этди. Ушбу ташаббуслар вилоят ҳокими томонидан маъқулланиб, келгусида етакчиларнинг масъулиятли фаолиятига омад тилади.

Шунингдек, мулоқот сўнгида вилоятдаги "TOP 30 ёш" прогрессив ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар ташкилоти билан доимо ҳамкорликда иш олиб борган корхона, ташкилот раҳбарлари муносиб тақдирландилар. Мазкур тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармаси ёшлари етакчиси Ш.Хайруллаев ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши томонидан  “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг