Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмлик божхоначилар томонидан 322 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний cавдосига чек қўйилди
1533
Пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъул.
Хоразмлик божхоначилар томонидан 322 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний cавдосига чек қўйилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят худудида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор-профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 45 та ҳолатда, жумладан, Урганч шаҳрида –     24 та, Ҳазорасп туманида – 11 та, Хива шаҳрида – 6 та, Хива туманида – 2 та ҳамда Боғот ва Урганч туманларида – 1 тадан пиротехника савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар фош этилди. Натижада, умумий қиймати  322 миллион сўмлик, 404 минг 545 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳозирги кунда суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, мазкур йўналишда ҳамкорликдаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг