Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида балоғат ёшига етмаган фуқаро Р.У. томонидан 1800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Маълумот учун, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида 12 та ҳолатда қарийб 90 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.12.2020