Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида божхона органлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, Оҳангарон туманида фуқаро Қ.С. бошқарувида бўлган “HYUNDAI PORTER II” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада умумий қиймати 62,8 миллион сўмлик, 288 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.12.2020