Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Газ-53” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу юк машинасида хашаклар орасига яширилган 76,6 миллион сўмлик 139200 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.12.2020