Аммо, берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳалол ва тўғри бизнес юритиш ўрнига божхона қонунчилиги талабларига риоя этмаслик ҳолатлари ҳамон учраб турипти.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Андижон вилоятида фаолият юритувчи корхона номига келган ва “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилган, оғирлиги 84501кг, қиймати 4,2 миллиард сўмлик автомобиль ички бутлов қисмлари инвентаризациясидан ўтказилганида, корхона мутасадди вакиллари томонидан товарларни “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирмасдан туриб маълум бир қисмини божхона органи рухсатисиз корхона эҳтиёжи учун ишлатиб юборилганлиги маълум бўлди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 9 апрелдаги 210-сонли қарорига мувофиқ, божхона омборида сақланаётган товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган ёки йўқотилган тақдирда божхона тўловлари тўланиши таъминланиши назарда тутилган.
Божхона органи рухсатисиз ишлатиб юборилган товарлар учун 627 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.12.2020