Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “тилла магнитафон”ни фош этишди
1307
Турли найрангларни қўллаган ҳолда заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар “тилла магнитафон”ни фош этишди

Хусусан, хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Э.га тегишли  юкларнинг сканер қурилмалари орқали олинган тасвирлари Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимларининг эътиборини тортди.

Ўрнатилган тартибда ушбу юклар божхона кўригидан ўтказилганида, уларнинг ичида 1 дона автомагнитафон ва 1 дона аккумулятор батареяси учун қувватловчи ускуна ичида божхона назоратидан яширилган ҳамда жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 144,3 миллион сўмлик 481 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг