Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
11,5 млрд сўмлик “мато” операцияси фош этилди
1228
Мамлакатимизда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш борасида божхона органлари томонидан бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
11,5 млрд сўмлик “мато” операцияси фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Арк-булоқ” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига хорижий мамлакатдан олиб келинган трикотаж матолар божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона экспертизаси ҳам тайинланди.

Экспертиза хулосасига асосан, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларациясида “Трикотаж мато” деб кўрсатилган товарлар аслида “суньий толадан босилган мато ҳамда суньий иплардан босилган мато” товарлари эканлиги маълум бўлди.

Қиймати 11 млрд. 487 млн сўмни ташкил этган мазкур “сунъий тола ҳамда сунъий иплардан босилган мато”товарлари вақтинча сақловга олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, ушбу товарлар учун 622,5 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг