Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Электр жиҳозларини божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уриниш фош этилди
1137
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Электр жиҳозларини божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан хорижий давлатдан юртимизда фаолият олиб борувчи ташкилот номига олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, оғирлиги 19 тонна 787 килограмм бўлган  товарлар ичида юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган ва божхона ходимига маълум қилинмаган махсус электр монтаж ишларида фойдаланишга мўлжалланган қиймати қарийб 50 миллион сўмлик жиҳозлар борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

16.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг