Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситалари сақланаётган хонадонлар фош этилди
1238
Гиёҳвандлик воситаларининг ҳар қандай кўриниши инсон умрининг заволи ҳисобланади. Унинг ноқонуний муомаласи эса жиноий жавобгарлик демакдир. Шу муносабат божхона органлари томонидан ҳам гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний сақланиши ва айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилади.
Гиёҳвандлик воситалари сақланаётган хонадонлар фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ертўласида целлофан пакетларда ва гугурт қутиларига жойланган, соф оғирлиги 35 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Х.О.га тегишли хонадон ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув давомида хонадонда 4 дона қоғоз қутиларга ва 1 дона шиша идишга солиб қўйилган соф оғирлиги 615 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 650 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг