Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Лада Веста”га яширилган телевизорлар
1109
Божхона органлари томонидан юртимизга маиший-техника воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Лада Веста”га яширилган телевизорлар

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Х. бошқарувидаги “Лада веста” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 35 миллион сўмлик 20 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг