Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Э.С бошқарувидаги “Малибу” русумли автотранспорт воситаси автотураргоҳлардан бирида кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автотранспорт воситасининг салони ҳамда юкхонасида фуқаро Д.Ш.га тегишли бўлган қайта сотиш мақсадида олиб келинган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 70,8 миллион сўмлик 670 дона тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.12.2020