Бугунги кунда божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш ва олди-сотдисига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.С. 10 200 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.12.2020