Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
94 миллион сўмлик товарларни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган ўриниш фош бўлди
1114
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 94 миллион сўмлик товарларни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган ўриниш фош бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Қ.С. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси “Хавфни бошқариш тизими”да “қизил” йўлакка тушганлиги сабабли белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати салкам 94 миллион сўмлик турли товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг