Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-2”да тузилган пиротехника режаси фош бўлди
1050
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Нексия-2”да тузилган пиротехника режаси фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда пиротехника маҳсулотларини ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида Мирзаобод туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро Х.Р. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида шартли харидорга сотиш мақсадида олиб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 49,7 миллион сўмлик, 497 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг