Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Супурги остидаги аккумуляторлар
1934
Қора ва рангли металл саноатда муҳим ўрин тутганлиги боис, унга бўлган талаб доимо юқори бўлган.
Супурги остидаги аккумуляторлар

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида рангли металл парчалари ва чиқиндиларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ва экспорт қилиниши ҳамда таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-тарож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактларининг олдини олиш чоралари кўрсатиб ўтилган.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Х. бошқарувидаги “ISUZU”русумли юк автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида супургилар остига 1,7 тонна оғирликдаги муқаддам фойдаланилган аккумуляторлар беркитилганлиги фош бўлди. Ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган мазкур товарлар фуқаро О.И.га тегишли бўлиб, уларнинг қиймати салкам 3,5 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

20.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг