Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда шунингдек олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Т.Э шартли харидорга 500 АҚШ доллари эвазига ўткир ҳидли қорамтир рангли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни истеъмол қилиб кўрсатаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Воқеа жойи ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда стол устида сигарет қутиси устига истеъмол қилишга тайёрланган тахминий оғирлиги 0,5 гр. ўткир ҳидли қорамтир рангли гиёҳвандлик моддаси ҳамда фуқаронинг ёнида 4 капсула “Регапен” ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, бир дона целофан пакетга ўралган ўткир ҳидли қорамтир рангли гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур тезкор тадбир давомида оғирлиги 5,32 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ва ҳар бири 300 мг.дан бўлган жами 1,2 гр. 4 дона “Регапен” ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.12.2020