Ана шундай кимсаларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор ўтказишди.
Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Т.К. тўхтатилиб, қўлидаги 1 дона картон қути белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, қутининг ичида умумий қиймати 10,2 миллион сўмлик, 24 600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.12.2020