Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар манзилга етиб бормади
1096
Сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди.
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар  манзилга етиб бормади

Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилди.

 Натижада жўнатмалар орасида сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати қарийб 28 миллион сўмлик бўлган сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

14.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг