Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини ноқонуний айналишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро М.Ш. хорижда ишлаб чиқарилган жами 115 200 дона пиротехника воситаларини шартли харидорга 28 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.12.2020