Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Ғиждувон шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Р.Д пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу шахснинг ўзи билан умумий қиймати 12,6 миллион сўмлик 18 000 дона пиротехника воситаларини олиб юрганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда фуқаро Ш.Л. умумий қиймати 12,2 миллион сўмлик 17 400 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.12.2020