Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона постига қўшни мамлакат ҳудудидан кириб келган фуқаро А.С божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида 7 дона “Тропикамид” ҳамда 14 дона “Лирика 150мг” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Вилоят ИИБ экспертизасининг хулосасига кўра, А.С дан олинган жами 21 дона “Трамадол” ва “Лирика” таблеткалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарорининг 2-рўйхатига, яъни Республика ҳудудида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.12.2020