Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Камаз”га яширилган “нефть маҳсулотларининг сифатини аниқловчи анализаторлар” фош бўлди
1152
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Камаз”га яширилган “нефть маҳсулотларининг сифатини аниқловчи анализаторлар” фош бўлди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги  “КАМАЗ” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 55 миллион сўмлик, 2 хил турдаги нефть маҳсулотларининг сифатини аниқловчи анализатор борлиги маълум бўлди.

Ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ушбу техник воситалари  ашёвий далил сифатида олиниб, ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

14.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг