Аниқроғи мазкур пост орқали қўшни давлатдан товарларни божсиз олиб кириш нормаларини суистеъмол қилган ҳолда, доналаб олиб кириш ва уларни қайта сотиш учун ички ҳудудда тўпланишига доир ҳолат аниқланди.
Фуқаро С.У. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинага хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 444 дона парфюмерия воситалари ва салкам 1,5 минг дона совунлар ортилганлиги аниқланди.
Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қиймати салкам 18,5 млн. сўмлик мазкур товарлар “Ховособод” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган бир гуруҳ йўловчиларни ёллаган ҳолда ички ҳудудга олиб кирилган экан.
Хозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув харакатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
20.09.2018