Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб – экспорт кўлами тобора кенгаймоқда
2945
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида Сурхондарё вилоятининг ҳудудий ва тармоқ ташкилотлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали қиймати 187 миллион АҚШ долларидан ортиқ товарлар экспорти амалга оширилган.
Сарҳисоб – экспорт кўлами тобора кенгаймоқда

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:
- Ип-калава маҳсулоти экспорти 57,1  миллион АҚШ доллар;
- Ловия маҳсулоти экспорти 43,3  миллион АҚШ доллар;
- Мош маҳсулоти экспорти 11,8  миллион АҚШ доллар;
- Пахта толаси экспорти 7,1 миллион АҚШ доллар;
- Ёнғоқ  маҳсулоти экспорти  6,6  миллион АҚШ доллар;
- Карам экспорти 4,5 миллион АҚШ доллар;

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотлар борган асосий мамлакатлар:

- Афғонистон Ислом Республикасига 41,1 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Хитой Халқ Республикасига 50,4 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Россия Федерациясига 20,1  миллион АҚШ доллари миқдорида ;

- Покистон Ислом Республикасига 34,8 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Қирғизистон  Республикасига 14,2 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Туркия давлатига 11,1 миллион АҚШ доллари миқдорида.

Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон” ва “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар асосан яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, фуқароларимиз   божхона соҳасига тааллуқли ҳар қандай масала ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг 76 225-02-26 рақамли ишонч телефонларига куну-тун қўнғироқ қилишлари мумкин.

 

14.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг