Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
518,5 миллион сўмлик канцелария товарларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1311
Мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг улушини батамом қисқартириш мақсадида божхона органлари тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишларида ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда.
518,5 миллион сўмлик канцелария товарларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Бироқ, шундай “уддабурон” тадбиркорлар борки, давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан самарали фойдаланмай, давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига божхона тўловларини тўлашдан қочиш ҳамда камайтириш ҳолатларини содир этишмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор томонидан божхона режимига расмийлаштириш учун электрон божхона юк декларацияси тақдим этилган бўлиб, ҳужжатларга асосан тадбиркор номига хориждан 2941,2 АҚШ долларига тенг товарлар келиб тушади.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган божхона кўриги натижасида эса юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 518,5 миллион сўмлик канцелярия товарлари мавжуд эканлиги аниқланди.

Мазкур холат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

13.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг