Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес-Бенз”даги телевизорлар фош бўлди
1178
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Мерседес-Бенз”даги телевизорлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали  туманида тезкор тадбир ўтказишди

Тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган “Мерседес-Бенз” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, транспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 75 млн. сўмлик 50 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

13.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг