Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар юклар орасига яширилган ўқларни фош этишди
1107
Божхона қонунбузилиши ҳолатлари, хусусан контрабанда ҳолатларига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар юклар орасига яширилган ўқларни фош этишди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Ж.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона “MKE 9.P 20” ёзувли гилза ва 3 дона “STR 9*1.9 mm 18”  ёзувли ўқотар қурол ўқлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

13.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг