Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда хорижий давлатдан келган почта жўнатмаларини фуқаро М.А қабул қилиб олган вақтида жўнатмалар кўздан кечирилди.
Натижада, жўнатмалар орасида 249,93 грамм оғирликдаги “эутилон” моддаси бўлиб, ушбу модда “Этилон” номли гиёҳвандлик воситасининг аналоги эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.12.2020