Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
60 минг дона пақилдоқлар “пақилламай” қолди
1589
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда.
60 минг дона пақилдоқлар “пақилламай” қолди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз яшаш хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 34,8 миллион сўмлик 60 200 дона пиротехника воситаларини  ноқонуний сақлаётганлиги фош бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг