Ушбу дастурнинг мақсади Марказий Осиёда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг миллий ва минтақавий даражада хавфсизликни таъминлаш салоҳиятини кучайтириш мақсадида минтақадаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш асосида техник ёрдам кўрсатиш ва тематик тренинглар ўтказишдан иборат.
Мазкур дастур доирасида 11 декабь куни Давлат божхона қўмитасида LEICA эксперт гуруҳи вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида LEICA эксперт гуруҳи вакиллари томонидан илғор хорижий тажриба намуналари тушунтириб ўтилди.
Ушбу йўналишдаги тадбирлар натижасида Европа ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамжамияти ва уларнинг Марказий Осиёдаги шериклари ўртасида терроризмга қарши кураш бўйича стратегик ва тезкор маълумот алмашинуви кенгайтиришга, Марказий Осиё ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва судлов органларининг халқаро ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги асосида терроризм таҳдидига қарши курашиш салоҳиятини кучайтиришга, терроризмга оид масалалар билан шуғулланадиган Марказий Осиё ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида минтақавий даражадаги ҳамкорликни кенгайтиришга эришиш кўзда тутилган.
12.12.2020