Спорт мусобақалари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси таркибидаги Наманган шаҳрида янги барпо этилган замонавий ва муҳташам “Океан” сув спорт саройида бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақалардан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли ва ташкилотлар ходимлари ўртасида спортни янада оммалаштириш ва ривожлантириш, касб касалликларини олдини олиш ҳамда оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларида энг кучли иштирокчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш асосий мезон қилиб олинди.
Спорт мусобақаларида Наманган вилояти божхона бошқармасининг 20 нафардан зиёд ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Қизғин ва байрамона кўтаринки руҳда ўтказилган мусобақаларда божхона ходимлари ҳам фахрли ютуқларга эришишди. Хусусан, стол тенниси спорт тури бўйича Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари А.Норматов ва сузиш спорт тури бўйича Д.Тураевлар “Энг фаол иштирокчи” номинациясида, шахмат спорт тури бўйича эса Р.Раҳматхонов “Энг фахрий иштирокчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмасининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.
Ходимлар ўртасида бундай спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш бўйича Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши ўртасида чора-тадбирлар белгиланган.
Музаффар Абдуллаев
Наманган вилояти божхона
бошқармаси Касаба уюшмаси раиси,
божхона хизмати майори
12.12.2020