Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” божхона постида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди
4433
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент товар” ТИФ божхона постида барча сертификатловчи ташкилот вакиллари ва божхона омбори мутасаддилари билан ўзаро фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда йил якунида иш ҳажмини ортишини инобатга олган ҳолда ТИФ қатнашчиларига сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш масаласида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида айрим мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан рухсатнома тусидаги ҳужжатлар ҳамда тегишли сертификатларни тақдим этиш жараёнларига кўп вақт сарф этилиши кузатилаётганлиги таъкидланди.

Жумладан, бу борада амалга оширилган таҳлиллар натижасида, 19 651 та мувофиқлик сертификати, 56 та экология сертификати, 3456 та санитария-эпидемологик хулосаси, 1530 та ветеринария рухсатномаси, 4303 та карантин рухсатномаси 11-30 кун ичида берилганлиги таъкидланди.

Учрашув якунида давлат органлари олдида қўйилган вазифаларни тўлақонли ва сифатли бажариш, қолаверса ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисига қулай, шаффоф ва тезкорликда хизмат кўрсатиш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, ўзаро фикрлар алмашилди.

 

12.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг