Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ва темир йўл ходимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик янада кучайтирилмоқда
1636
“Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона постида божхона, ички ишлар ҳамда темир йўл ходимлари иштирокидаа божхона пости орқали ҳаракатланаётган темир йўл вагон ва контейнерлар устидан божхона назоратини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масаласида тадбир ташкиллаштирилди.

Тадбирда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида, станция ҳудудига кириб келаётган ва чиқиб кетаётган экспорт-импорт товарлари ортилган темир йўл вагон ва контейнерларни устидан самарали божхона назорати ва расмийлаштирувини таъминлаш устувор йўналишлардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, темир йўл ходимлари томонидан товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юборилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Тадбир сўнгида, келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, ўзаро фикрлар алмашилди.

12.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг