Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1104
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кураш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирларда ҳам ана шундай ҳолатга чек қўйилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.А ўзига тегишли 5 дона гугурт қутисига солинган умумий оғирлиги 28 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса фуқаро Қ.И томонидан яширин тарзда харидорга гугурт қутисига солинган умумий оғирлиги 11 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбирлар якунига кўра жами 39 грамм гиёҳвандлик воситалари қонунбузарлардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг