Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро А.У. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц Вито” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинада фуқаро С.Т.га тегишли бўлган қиймати 31,5 миллион сўмлик 19 317 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.12.2020