Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи томонидан ҳамда “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ўзаро ҳамкорликда юртимизга импорт қилинаётган, божхона тўловларидан имтиёз белгиланган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини тўғри белгиланиши юзасидан таҳлил ишлари ўтказилди.
Натижада, хорижий мамлакатдан Қўқон шаҳрида жойлашган корхона номига олиб келинган 304 дона юк мотоциклларини ТИФ ТН кодларининг нотўғри белгиланганлик ҳолати аниқланиб, утилизация йиғими ва қўшилган қиймат солиғидан жами 8,2 миллиард сўм божхона тўловларидан қочишга бўлган уриниш фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.12.2020